18-19 апрель кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Қозоғистонга расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев маълум қилишича, ташриф доирасида Давлатлараро олий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Садир Жапаров Қирғизистон киноси кунларининг очилишида ва қатор бошқа тадбирларда иштирок этади.
Шунингдек, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда. Бундай келишувни имзолашни Қосим-Жомарт Тоқаевнинг 2022 йилда Бишкекка ташрифи чоғида Садир Жапаров таклиф этган эди.
Унда икки давлат ўртасидаги сиёсий, ҳарбий-техник, сармоявий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш назарда тутилган.
Ташриф давомида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.