Ссылки доступа

Италияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб Тожикистон фуқароси қўлга олинди


Аввалроқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон сўнгги уч йилда 24 нафар Тожикистон фуқароси ўнта давлатда теракт содир этганини ёки терактга ҳозирлик кўришда гумон қилинганини маълум қилган эди.

Италияда 8 апрель куни Тожикистоннинг 32 ёшли фуқароси “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига аъзоликда гумонланиб қўлга олинди. Унинг шахси ошкор этилмаган.

Италия полициясининг айтишича, ушбу инсон ўн йил аввал ИШИДга қўшилиб Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашган.

AFP хабарига кўра, у Римнинг Фюмичино аэропортида Нидерландлардан келганида қўлга олинган. Халқаро қидирувда бўлган бу шахс Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина сохта паспортларидан фойдаланиб юрган.

Италия ички ишлар вазири Маттео Пиантедози ушбу тожик фуқаросининг ҳибсга олинишини “полициянинг пухта ҳаракатларининг натижаси” деб атади.

Аввалроқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон сўнгги уч йилда 24 нафар Тожикистон фуқароси ўнта давлатда теракт содир этганини ёки терактга ҳозирлик кўришда гумон қилинганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG