Ссылки доступа

Россия "ҳар эҳтимолга қарши" Қозоғистондан 100 минг тонна бензин сўраган


Ушбу бензин нефть заводларга Украина дронларининг ҳужуми деб танқислик юзага келган тақдирда, Россияга етказиб турилиши лозим.


Россияга Қозоғистондан 100 минг тонналик фавқулодда бензин захирасини шакллантиришни сўраган. Ушбу бензин Россиянинг нефть заводларига Украина дронларининг ҳужуми деб танқислик юзага келган тақдирда, Россияга етказиб турилиши лозим. Бу ҳақда Reuters агентлиги нефтегаз соҳасидаги учта манбасига таяниб хабар берди.

Манбалардан бири бу борада келишув аллақачон тузилганина айтмоқда. Бироқ Қозоғистон энергетика вазирининг маслаҳатчиси Шингис Илясов россиялик ҳамкасблардан бундай илтимос келиб тушмаганини билдирган.

Россия Энергетика вазирлиги Reuters агентлигининг сўровига жавоб бермади.

Reuters мақоласида айтилишича, Беларус ҳам Россияга бензин етказиб беришда ёрдам беришга рози бўлган.

Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, дронлар ҳужуми Россиянинг нефтни қайта ишлаш қувватининг 14 фоизга яқинини ишдан чиқарган. Россия расмийлари ички бозордаги вазият барқарор эканлигини, ёқилғи захиралари эса етарлича эканлигини таъкидламоқда.

1 март куни Россия ҳукумати ёқилғи танқислигини олдини олиш мақсадида бензин экспортига олти ойлик тақиқ жорий қилган эди.

XS
SM
MD
LG