Ссылки доступа

Тожикистон ҳарбийлари Туркияда ўқитилади


Туркия бу учун 2 миллион лира ажратган.

Тожикистон ҳарбийлари Туркия ўқув марказларида малака оширади. Туркия бу учун 2 миллион лира (62 минг доллар) ажратган. Тегишли ҳукуматлараро келишув Тожикистон парламентига тасдиқлаш учун киритилган.

Ҳужжат мазмуни билан танишган Озоди радиоси хабар беришича, тожикистонлик ҳарбийлар Туркия Қуролли Кучларига оид ўқув марказларида 5 йил давомида малака оширади. Бу билан боғлиқ барча молиявий ҳаражатлар Туркия томонидан қопланади.

Ҳарбийларнининг чет элда малакасини ошириш Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистонда ҳам одатий ҳолдир. Тожикистонлик ҳарбийлар одатда Россия ва Қозоғистонда малака оширар эди.

XS
SM
MD
LG