Ссылки доступа

Қозоғистондаги тошқин: 100 минг одам хавфсиз ҳудудга кўчирилди 


Ушбу тошқин оҳирги 80 йилда содир бўлган энг катта тошқин ҳисобланади.

Қозоғистонда тошқинлар бошлангандан бери деярли 100 минг одам хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилган.

Вазирлик баёнотида айтилишича, фавқулодда вазият рўй берган ҳудудлардан эвакуация қилинганларнинг олти ярим мингдан кўпроғи ҳозирда вақтинча жойлаштириш пунктларида яшамоқда, қолганлар яқинларининг уйига жойлашган.

Шимолий Қозоғистон, Ақтўбе, Қўстанай, Атирау, Қарағанда ва Оқмола вилоятларида 4 мингдан ошиқ турар жой ва хўжалик бинолари сув боганлигича қолмоқда. Тошқинлар оқибатида 9та кўприк бузилган, 200га яқин автойўллар ювиб кетилган.

Тошқин оқибатларини бартараф қилишга ФВВ, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг шахсий таркиби ва техникаси жалб қилинган.

Ушбу тошқин оҳирги 80 йилда Қозоғистонда содир бўлган энг катта тошқин ҳисобланади.

Қозоғистон президент Қасим-Жомарт Тоқаев 6 апрель куни тошқин оқибатида вайрон бўлган тураржойларни қуришга ва тиклаш ишларига сарфланажак маблағ Қозоғистон ҳукумати ва маҳаллий ҳокимиятлар резервида ажратилишини айтган. У ҳукуматнинг тошқин мавсумидаги ишини қониқарсиз, нопрофессионал деб баҳолаб, амалдорларга интизомий чоралар кўрилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG