Ссылки доступа

Польша Тожикистонлик қочоқни депортация қилди


Европада оҳирги пайтлар тожикистонлик фаоллар ва муҳолифатчиларга бошпана бермай, уларни Душанбега қайтариш ҳоллари тобора кўпайиб бормоқда.

Польша ҳукумати мамлакатдан бошпана сўраган 36 ёшли Фаррух Икромовни Тожикистонга депортация қилди.

Хориждаги тожикистонлик фаолларнинг хабар беришича, Икромов Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг 2023 йилда Германияга ташрифига қарши намойиш иштирокчиларидан бири бўлган. Фаоллар Икромовни Тожикистонда қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазоси кутаётганидан ҳавотирда.

Фаррух Икромов 2016 йилда Тожикистондан чиқиб кетган ва ҳозирда рафиқаси ва болалари билан Польшада яшаётган эди. Польшадан аввал бошпана ололмагач, у Германияга борган эди, бироқ у ердан орқага қайтарилган. Унинг адвокати 15 апрель куни фаолларга Икромов Польшадан депортация қилинганини, энди уни Тожикистондан қидириш кераклигини айтган.

Полша расмийлари вазиятга изоҳ бермаган. Европа давлатлари авваллари бир неча минг Тожикистон фуқароларига сиёсий бошпана берган. Бироқ оҳирги пайтлар тожикистонлик фаоллар ва муҳолифатчиларга бошпана бермай, уларни Душанбега қайтариш ҳоллари тобора кўпайиб бормоқда. Депортация қилинганларнинг аксарияти Тожикистонда ҳибсга олиниб, узоқ йилларга қамалмоқда.

XS
SM
MD
LG