Ссылки доступа

Тошкентда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва “саморез” санчиб жазолаб келган


Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда болалар омбудсмени хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-«Э» синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-«Э» синф раҳбарининг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари ўқувчилар қўлининг кафт қисмини устига саморез ва игналар билан санчиб турли жароҳатлар етказганлиги, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдиришган.

Синф раҳбари болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

XS
SM
MD
LG