Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидан бошпана сўраётган тожик фаолларини Душанбега депортация қилмасликка чақирди.
HRW ушбу мамлакатлар ҳукуматларидан шунингдек тожикистонлик қочоқларни Тожикистон ҳукуматининг негизида сиёсат ётган талабларига мувофиқ ҳибсга олмасликни сўрамоқда.
Сўнгги икки ойда Туркияда мухолиф "Гуруҳ 24" ҳаракатининг етакчиси ва яна бир аъзоси дараксиз ғойиб бўлган, Литвада эса ушбу сиёсий ташкилотнинг собиқ фаоли қўлга олинган.
HRW Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Сйинат Султоналиеванинг фикрича, Тожикистон хориждаги мухолифатни ва танқидчиларни таъқиб қилишни бас қилиши керак.
Сўнгги йилларда Тожикистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини мунтазам поймол этаётгани учун БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқидига учрамоқда. Жумладан, Тожикистонга дунёда қайд этилган трансмиллий таъқибларнинг деярли учдан бири тўғри келади. Ҳусусан, 2022 йилда Тожикистон хориждан юзга яқин одамни тутиб олиб келган, уларнинг аксарияти узоқ муддатга қамалган.
Тожик мухолифати президент Имомали Раҳмонни яккаҳокимликда, барча лавозим ва бойликларни ўз қариндошлари орасида тақсимлашда, ўзгача фикрга тоқатсизликда ҳамда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблайди. Тожикистон ҳукумати бу айбловларни рад этади.
Тожикистонга дунёда қайд этилган трансмиллий таъқибларнинг деярли учдан бири тўғри келади.