Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзиёевни кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди.
Сўнг Мирзиёев “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.
Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда «Made in Uzbekistan» маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.