Ссылки доступа

АҚШ Вакиллар палатаси Украинага кўмак бўйича алоҳида қонун лойиҳасини тақдим этди 


Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон  Украина , Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича учта алоҳида қонун лойиҳасини эълон қилди.

Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасида 60,8 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳужжат АҚШ президентига Украинани узоқ масофали ATACMS ракеталари билан таъминлаш мажбуриятини юкламоқда.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, АҚШ ҳукумати Конгрессга 45 кун ичида узоқ муддатли “Украинани қўллаб-қувватлаш стратегияси”ни тақдим этиши, 60 кун ичида эса Киев билан кўрсатилган ёрдамни қайтариш бўйича келишув тузиши керак бўлади.

Исроил ва Тайванга кўмак 26 миллиард ва 8 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Вакиллар палатасида алоҳида ҳарбий ёрдам пакетлари бўйича овоз бериш 20 апрель куни кутилмоқда, деди Майк Жонсон.

АҚШ президенти Жо Байден аллақачон эълон қилинган қонун лойиҳаларини қўллаб -қувватлаган ва Конгрессдан ҳужжатларни тезроқ қабул қилишни сўрамоқда.

АҚШ Конгресси республикачилар ва демократлар ўртасидаги келишмовчилик деб ўтган йилнинг кузидан бери Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тасдиқлай олмаяпти.

XS
SM
MD
LG