Ссылки доступа

Ўзбекистон Қозоғистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини юборди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 15 та юк автомашинасидан иборат инсонпарварлик юки шакллантирилиб, юкларни етказиб бериш бўйича ташкилий масалалар белгилаб олинган. Уни президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ етказиб беради.

Инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

«Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 миллиард сўмлик 100 тонна юк жўнатилган.

XS
SM
MD
LG