Туркманистонда давлат идораларида диндор ёки ташқи кўриниши "исломий" кўринган ходимларни "динга муккасидан кетмасликдан" огоҳлантиришмоқда. Озодлик радиосининг туркман хизмати мамлакатда диндорлар устидан назорат кучайтирилганини хабар қилмоқда.
“Миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари диндор ҳодимларни, жумладан, мактаб ўқитувчиларининг рўйхатини тузган ва улар билан суҳбат ўктазмоқда”, дея хабар берди Озодлик радиосининг мухбири 18 апрель куни.
Давлат ташкилотларида эркак ходимларга соқол ўстириш, аёлларга эса оқ рўмол ўраш тақиқланган. Бу талабдан норозилар ишдан бўшатилмоқда.
Исмини ошкор қилишни истамаган суҳбатдошнинг айтишича, диндор ҳодимлар бу талабга риоя қилмаса ўз хоҳишлари билан ишдан бўшаш ариза ёзиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган. "Ҳамма бир ҳилда, ягона мезон бўйича кийинини керакмиш. Ўзаро суҳбатларда ҳам Туркманистондек тинч-осойишта, дунёнинг ҳеч бир жойида учрамайдиган юртда яшаётганликларига шукроналик билдириши лозим экан”, дейди суҳбатдош.
Туркманистонда диндорларга нисбатан босим ўтган ой Москвадаги терактлардан сўнг кучайган. Расмийлари масжидлардан ёшларни қайтармоқда. "Кучишлатарлар" соқол қўйган эркаклардан соқолини олиб юришни талаб қилмоқда. Муҳбирларнинг хабар беришича, таъқиблар оқибатида масжид қавми кескин камайгани яққол кўзга ташланмоқда.
Туркманистон ҳукумати доимо диний эркинликларини поймол этиши ҳамда диний озчиликларни таъқиб қилиши учун танқидга учраган. АҚШ диний эркинлик бўйича ҳисоботида Туркманистон “алоҳида хавотирга сазовор” давлат сифатида қайд этилган.
Озодлик радиосининг туркман хизмати мамлакатда диндорлар устидан назорат кучайтирилганини хабар қилмоқда.