Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллиондан ошди


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 22-апрель куни соат 03:24да Ўзбекистонда фуқаролар сони 37 миллионни ташкил этди. 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.

Қайд этилишича, эркаклар сони 18,5 миллион, аёллар сони эса 18,3 миллионни ташкил этмоқда.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Прогнозларга кўра, туғилиш суръати 2030 йилгача бир маромда (ўртача 900−950 минг) давом этади ва аҳоли сони 41 милллион нафардан ошади.

XS
SM
MD
LG