Ссылки доступа

Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиё бўйлаб сафарини Тожикистондан бошлади


The Independent нашри “Россия санкцияларни минтақа давлатлари ёрдамида четлаб ўтиши хавотирлари ортидан Британия минтақа билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида" эканлигини ёзмоқда.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон 22 апрель куни Марказий Осиё бўйлаб сафарини Тожикистонга ташриф билан бошлади.

The Independent нашри “Россия санкцияларни минтақа давлатлари ёрдамида четлаб ўтиши хавотирлари ортидан Британия минтақа билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида" эканлигини ёзмоқда.

Кемерон Тожикистон президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашди. Музокаралар тафсилотлари эълон қилинмаган.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар муҳокама қилинди. Хусусан, иқлим муаммолари, меҳнат миграцияси, давлатлараро парвозларни йўлга қўйиш, сармоя киритиш каби масалаларга тўхталган.

Буюк Британия Россияга қарши энг кўп санкциялар киритган давлатлардан бири. Ғарб давлатлари Москванинг иттифоқчиси ҳисобланмиш Марказий Осиё давлатларини санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG