Ссылки доступа

Ғарбий Қозоғистон вилоятига яна юзлаб ҳарбийлар ва қутқарувчилар жўнатилади


Аввалроқ ҳукумат ғарбий ҳудудларни сув босқинидан ҳимоя қилиш учун 10 мингдан ортиқ ҳарбий сафарбар этилганини маълум қилган эди.


Уралскни сув тошқинидан ҳимоя қилиш учун Ғарбий Қозоғистон вилоятига қўшимча кучлар жўнатилмоқда, деб хабар қилди Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизмати 22 апрель куни.

Кутилаётган сув тошқинларга қарши курашиш учун Манғистау, Оқтўбе, Остона ва Олмаотадан қўшимча 500 нафар ҳарбий ва ва қутқарувчилар жалб қилинмоқда.

Ҳукумат маълумотларига кўра, жами Ғарбий Қозоғистон вилоятида тўсиқлар қуриш ишларига 10,6 мингдан ортиқ инсон ва икки мингдан ортиқ техника жалб қилинган.

Аввалроқ ҳукумат ғарбий ҳудудларни сув босқинидан ҳимоя қилиш учун 10 мингдан ортиқ ҳарбий сафарбар этилганини маълум қилган эди.

Сув тошқинлари бошлангандан бери вилоятда 136 километрдан ортиқ тўғонлар қурилган бўлиб, шундан 45 километри Уралскдаги Жаийқ ва Шаган дарёлари бўйлаб барпо этилган.

XS
SM
MD
LG