Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24-25 апрель кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.
Садир Жапаров Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
“Шунингдек, Давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлисини ўтказиш режалаштирилган, унинг якунлари бўйича президентларнинг қўшма декларацияси ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор битимлар имзоланади. Президентлар Хидирли қишлоғида қурилаётган ўрта мактаб пойдеворига капсула қўйиш маросимида ҳам иштирок этади”, — деди Муратбек Азимбоқиев.
Қирғизистон президенти оҳирги марта Бокуда 24 ноябрь куни ташриф билан бўлган. Бир ой олдин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев МДҲ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка келган эди.
Садир Жапаров оҳирги марта Бокуда ноябрда бўлган.