1 апрель ҳолатига кўра, дунёнинг турли давлатларидан 4351 этник қозоқ ўз тарихий ватанига кўчиб келди ва "қондош" мақомини олди. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.
Қозоғистонга қайтган қондошларнинг ярмидан кўпи (51,1 фоизи) Хитойдан, 31,9 фоизи Ўзбекистондан, 6,4 фоизи Туркманистондан, 5,4 фоизи Мўғулистондан, 3,7 фоизи Россиядан ва 1,5 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.
Уларнинг аксарияти (59,1 фоизи) меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Вояга етмаган қондошлар 31,7 фоизни ва нафақадагилар 9,2 фоизни ташкил этади.
Қондошларнинг 16,9 фоизи олий маълумотга, 22,5 фоизи ўрта махсус, 55,5 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 5,1 фоизи эса саводсиздир.
Ҳукумат этник қозоқларни ишчи кучи танқис деб ҳисобланган Оқмола, Абай, Қўстанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига жойлаштирмоқда. Уларга субсидиялар ажратилган.
2024 йил учун аҳоли пунктлари бўйича номзодларни қабул қилиш квотаси 2433 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, кўчириш ҳудудларига 1381 нафар канда кўчирилди.
1991 йилдан бери Қозоғистонга 1 миллион 132,7 минг этник қозоқ кўчиб келган.
1991 йилдан бери Қозоғистонга 1 миллион 132,7 минг этник қозоқ кўчиб келган.