Ссылки доступа

Тожикистонда вабо хавфи деб Саритоғга сайёҳат қилмаслик тавсия этилмоқда


Иқлим ўзгариши деб яширин вабо манбаларидан касаллик тарқалиши хавфи каррасига ошган. 

Тожикистон ҳукумати туристларни мамлакатнинг энг гўзал гўшаларидан бирига бўлмиш Саритоғ ҳудудига саёҳатдан қайтармоқда. У ер вабо касаллигининг манбаси ҳисобланади, дейилади Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 28 март куни сайёҳлик компанияларига йўлланган хатида.

Озоди радиоси танишиб чиққан мактуб айтилишича, 20 аср ўрталарида Айний вилоятининг Саритоғ тоғли ҳудудида вабо аниқланган. Эпидемия 250 га яқин одам ҳаётига зомин бўлган. Гарчи шундан бери Тожикистонда бубонли вабо билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган бўлса-да, сўнгги пайтлардаги иқлим шароитининг ўзгариши деб яширин инфекция манбаларидан касаллик тарқалиши хавфи каррасига ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистонда вабонинг иккита яширин манбаси мавжуд: бири Айний вилоятининг Саритоғида, иккинчиси Жирғатол вилоятининг Лахша ҳудудида. Ҳар йили бу ҳудудларда эпидемияга қарши зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG