Ссылки доступа

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди


Ўзбекистон Афғонистонга 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотларини жўнатди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

25 апрел куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетди.

Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

Ҳайратонда икки мамлакат расмийлари иштирокида 25 апрель куни инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Толибон 2021 йилнинг 15 августида Кобулни эгаллаб, ҳукуматга келганидан бери бир неча маротаба Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди. Тошкент 1300 тоннадан иборат илк инсонпарварлик ёрдамини Афғонистонга 2023 йилнинг апрель ойида ва 2021 йилнинг 15 сентябрида етказиб берганди.

Сурхондарё вилоятида Афғонистонга гуманитар ёрдамларни жўнатувчи Termez Cargo Centre хаби ташкил этилган эди. Мазкур хаб орқали БМТ ҳам Афғонистонга гуманитар ёрдамларини жўнатган.

XS
SM
MD
LG