Ссылки доступа

Бухорода 300 йил олдин ясалган тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар ушланди


“Бухоро аэропорти” чегара божхона постида “Бухоро -Внуково” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланган маданий меросларни олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизматига кўра,
Бухоро-Москва йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланган маданий мерос ашёларини олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Бартараф этилган икки ҳолатда жами 4 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.

Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган тангаларнинг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилган.

Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россия императори Пётр I ҳукмронлиги даврида Екатеринбург зарбхонасида зарб этилгани тасдиқланган.

Қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG