Қайд этилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга оширилади.
Бундан аввал компания 20 январдан бошлаб «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархини 20 фоизга оширганди.
Шунингдек, 1 ноябрда ҳам маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилганди. Унда, хусусан, йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилганди.