Ссылки доступа

Қирғизистонда Монополияга қарши қўмитасининг собиқ мулозими ҳибсга олинди


Тукунов фаол сифатида ҳам машҳур эди. Хусусан, у Қирғизистонда казиноларнинг қонунийлаштирилиши ва қимор ўйинларига рухсат берилишига қарши чиққан ҳамда турли норозилик намойишларида қатнашиб келган.

Қирғизистонда Монополияга қарши хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Оқжўлтой Тукуновни ҳибсга олинди. Озодлик радиосининг мухбири суд залидан хабар беришича, Тукуновга нисбатан икки ойга ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тукуновнинг адвокатининг маълум қилишича, у оммавий тартибсизликларга чақириқларда айбланмоқда. Айбловга сабаб Тукуновнинг Фасебоокдаги саҳифасида 2021 йилда чоп этилган пост бўлган. Тукунов 17 апрель куни қўлга олинган эди. Авваллига суд уни яшаш манзилини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборган эди, бироқ прокуратура бу қарорга эътироз киритган.


Чуй вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, Тукунов жамоатчи фаол сифатида Facebook ижтимоий тармоғида “оммавий тартибсизликларга чақирувчи ва фитна қўзғатувчи” материаллар тарқатган. Бунинг оқибатида полиция "жиноятга уриниш” ва “оммавий тартибсизликлар” моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

Оқжўлтой Тукунов 2022-2023 йилларда Монополияга қарши хизматнинг раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Унгача Тукунов фаол сифатида машҳур эди. Хусусан, у Қирғизистонда казиноларнинг қонунийлаштирилиши ва қимор ўйинларига рухсат берилишига қарши чиққан ҳамда турли норозилик намойишларида қатнашиб келган.

XS
SM
MD
LG