29 март куни Остонада “Олға, Қозоғистон!” мухолифат партиясини тузиш бўйича ташаббускор гуруҳ фаоллари Амангелди Жахин ва Марат Мусабоевни 15 кунга ҳибсга олинди.
Улар “полиция ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”да айбланди. Фаолларнинг ўзи бу айбловни рад этмоқда.
"Фаоллар, экстремистлар эмас" мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, 1 май кунига белгиланган тинч намойишлар олдидан камида яна уч киши ҳибсга олинган. Жумладан, шу кунларда Шарқий Қозоғистон вилоятида фаол Руслан Нурканов, павлодарлик фаол Эмберген Курмановлар "тинч йиғинлар ўтказиш тартибини бузганликда" айбланиб 15 суткага ҳибсга олинган.
Май байрамлари арафасида фаоллар камида 11 шаҳарда намойишлар ўтказиш учун ариза топширган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари намойишлар ўтказилиши режалаштирилган майдонлар бандлигини баҳона қилиб, бу аризаларни рад этмоқда.
АҚШ Давлат департаментининг 2023 йилдаги ҳисоботида Қозоғистонда тинч йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш эркинлиги чеклаганлигини, хусусан, маҳаллий ҳокимиятлар “сиёсий ёки ижтимоий масалалар билан боғлиқ кўплаб тадбирларни" рад этиш учун бюрократик расмиятчиликлардан фойдаланаётгани таъкидланган.
Май байрамлари арафасида фаоллар камида 11 шаҳарда намойишлар ўтказиш учун ариза топширган.