Ссылки доступа

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди


Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги ярим финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 29 апрель, душанба куни Индонезияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар дарвоза томон хавфли ҳужумларни уюштирди.

61-дақиқага келиб, Индонезияликлар ҳисобни очди. Бироқ гол ҳакам томонидан бекор қилинди. Голли узатмани амалга оширган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани аниқланди. 68-дақиқада Ҳусайн Норчаев дарвозани ишғол қилди.

86-дақиқада рақиб футболчиси Пратама Архан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шунингдек, 84-дақиқада Ризки Рамадани Жасур Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган фол учун қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шу тариқа Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, Тимур Кападзе жамоаси Париж Олимпиадасига йўлланмани ҳам нақд қилди. Финалга йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Кубоги ғолиби бўлса "D" гуруҳидан (Парагвай, Мали, Исроил) жой олади. Финалда мағлубият қайд этилса, ўзбекистонлик йигитлар "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоаларига қарши ўйнашади.

XS
SM
MD
LG