Ссылки доступа

ФВВ: Қозоғистоннинг Атираусида катта тошқин кутилмоқда


Вилоятдаги авария-қутқарув ишларига 13 мингдан ортиқ инсон ва икки мингга яқин техника жалб этилган.

Атирау вилоятида 10 та вилоятдан келган қутқарувчилар гуруҳи, жумладан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбийлашган қисмлари авария-қутқарув ишларига жалб этилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

ФВВ маълумотларига кўра, вилоятдаги Жайқ дарёсининг сатҳи соатбай мониторинг қилинмоқда.

Авария-қутқарув ишларига 13 мингдан ортиқ инсон ва икки мингга яқин техника жалб этилган.

ФВВ маълум қилишича, тошқинлар ҳудудидан эвакуация қилинган 38 мингдан ортиқ инсон ўз уйларига қайтди. 6726 киши эвакуация марказларида қолмоқда. Ҳукумат тошқин ҳудудидан жами 120 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эди.

Тошқин бошланганидан буён 13,1 миллион куб метрдан ортиқ сув тортиб чиқариб ташланган, 7,6 миллион қоп ва бир ярим миллион тонна инерт материал ётқизилган.

Жами қутқарув ишларига 20 мингдан ортиқ инсон ва икки мингдан ортиқ техника жалб этилган.

XS
SM
MD
LG