Ссылки доступа

Тожикистонда деҳқонлар тупроқ шўрланиши билан курашмоқда (видео)


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Ортиқча маблағга эга бўлмаган деҳқонлар дренаж ариқларини тозалашда давлатдан умидвор эканлигини айтмоқда.

Тожикистон жанубидаги фермерлар учун тупроқнинг шўрланиши яна бир катта муаммога айланмоқда. Ортиқча маблағга эга бўлмаган деҳқонлар дренаж ариқларини тозалашда давлатдан умидвор эканлигини айтмоқда.

Тупроқнинг шўрланиши натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати кундан-кунга ёмонлашмоқда. Тозаланмай қолиб кетаётган дренаж ариқлари тупроқнинг шўрланишига олиб келмоқда, бу эса ер унумдорлигига ва мос равишда фермернинг даромадига салбий таъсир кўрсатмоқда.

"Ариқлар тозаланса, ер ости сувлари сатҳи бир ярим метрга тушиб, шўрланиш камаяди, яъни ҳосил яхши бўлади. Аммо, афсуски, икки йилдан буён ариқлар тозаланмаяпти”, деб шикоят қилмоқда Балхий туманида яшовчи 72 ёшли деҳқон Қурбон Сафаров.

Аксар деҳқонларда етарли қишлоқ хўжалиги техникасига эга эмас ва экиш, ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида олиб бора олмаяпти. Тожикистонда деҳқон хўжаликлари тадбиркорлик субъекти сифатида давлат томонидан қўллаб-қувватланмайди. Уларга на имтиёзлар берилган, на бошқа кўмак.

"Банклар имтиёзли кредит берса, бу фермерлар учун яхши рағбат бўларди. Ўғитлар қимматлашди, ҳамма нарса қимматлашди," - дейди Бохтар шаҳридаги деҳқон хўжалигига раҳбарлик қилаётган Юнусали Азимов.

Хатлон вилояти Тожикистондаги энг йирик агросаноат ҳудуди ҳисобланади, бироқ бу ердаги минглаб деҳқон хўжаликларининг аксарияти ҳозирда давлат ёрдамига муҳтож бўлиб қолган.

XS
SM
MD
LG