Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Тожикистондаги янги элчиси этиб Кетрин Смиттон тайинланди.
Кетрин Смиттон Душанбеда 2021 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Тим Жонснинг ўрнига келмоқда. Элчи алмашганлиги ҳақида 2 май куни Буюк Британия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Кетрин Смиттон октябрь ойидан элчи сифатида ўз вазифасини бажаришга киришади. У илгари Буюк Британиянинг Жазоир (2020-2023), Непал (2016-2017), Покистон (2013-2015)даги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.
Тожикистонга янги элчи Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Душанбега ташрифидан бир ҳафта ўтиб тайинланди. 22 апрель куни Девид Кемерон Душанбеда Тожикистон президенти ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашган ҳамда Нурек ГЭСига ташриф буюрган.
Тожикистонга янги элчи Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Душанбега ташрифидан бир ҳафта ўтиб тайинланди.