Қирғизистон президент Садир Жапаров 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 6 май куни Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, параддан бир кун олдин, 8 май куни Садир Жапаров Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида иштирок этади. Қирғизистон президентининг Москвага ташрифи давомида муҳим қарорлар ва ҳужжатлар қабул қилиниши, жумладан, ЕОИИ ва унга аъзо давлатлар ўртасида электрон маълумот алмашиш бўйича протокол лойиҳасини тасдиқлаш режалаштирилган.
Садир Жапаров Россия пойтахтида 2023 йилда 9 май куни бўлиб ўтган ҳарбий парадда ҳам иштирок этган. Қирғизистон президенти Россияда охирги марта 2024 йилнинг февралида бўлган эди.
Садир Жапаров 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ҳам иштирок этади.