Қозоғистонда ҳавфли вазиятга тушиб қолган аёллар ва болалар учун тез ёрдам чақириш хизмати ишга тушди. AMAN Online иловасини App Store va Play Market юклаб олиш мумкин.
“Илова яратиш ғояси Қозоғистондаги аёллар ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга гувоҳ бўлгач пайдо бўлди. Мен ўзимни ва дўстларимни ҳимоя қилмоқчи эдим”, - дейди иловани тузган 26 ёшли Арузҳан Меде.
Илова фойдаланувчини хусусий қўриқлаш хизматлари билан боғлайди. Уларнинг ходимлари 7-10 дақиқада воқеа жойига етиб келади. Ходимлар етиб келгунча, илова аудио ва видеоларни ёзиб олади. Бундан ташқари, илова аввалдан белгиланган контактларга (яқинларга) жумладан, жойни кўрсатган ҳолда фойдаланувчи хавф остида эканлиги ҳақида хабар беради, деб тушунтирмоқда Арузҳан Меде.
Агар SOS тугмаси тасодифан босил кетса, чақирувни 15 сония ичида бекор қилиш мумкин. Аудио ва видео ёзувлар булутли хизматларда сақланади ва агар полиция маълумотларни талаб қилмаса, икки ҳафтадан кейин ўчирилади. Ҳозирча синов тариқасида ишлаётган ушбу хизматдан фақат Олмаота ва Остона аҳолиси фойдаланиши мумкин.
Дастурчи аёл инқироз марказлари билан ҳамкорлик қилишни, шунингдек, аёллар учун ўз ҳамжамиятини яратишни режалаштираётганини айтмоқда.
Аёллар учун мўлжалланган SOS иловалари бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд. Бундан ташқари, замонавий смартфонларда фавқулодда қўнғироқ функцияси ҳам кўзда тутилган.
Илова фойдаланувчини хусусий қўриқлаш хизматлари билан боғлайди. Уларнинг ходимлари 7-10 дақиқада воқеа жойига етиб келади. Ходимлар етиб келгунча, илова аудио ва видеоларни ёзиб олади.