Ссылки доступа

Зеленскийга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хавфсизлик хизмати зобитлари ҳибсга олинди


Қўлга олинган полковниклар нишондаги ҳарбий-сиёсий раҳбарларнинг геолокациясини ҳамда дрон операторига барча керакли қурол-яроғ ва жиҳозларни етказиб бериши керак эди.

Украина Давлат хавфсизлик бошқармасининг (қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган идора) икки полковниги президент Владимир Зеленскийга суиқасд уюштиришни режалаштираётганда қўлга олинди.

Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) маълум қилишича, суиқасд Россия махсус хизматлари томонидан тайёрланаётган эди.

Қўлга олинган полковниклар Зеленский ва олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятнинг бошқа вакилларини ўлдиришни режалаштираётган Россия разведка тармоғининг бир бўлаги бўлган. Эҳтимолий нишонлар қаторида СБУ бошлиғи Василий Малюк, Ҳарбий разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановлар ҳам кўрсатилган.

СБУ раҳбари Малюкнинг айтишича, "инаугурациядан аввал Путинга совға" сифатида Будановни йўқ қилиш режалаштирилган. Пасха байрами арафасида (5 май куни) Буданов бўлиб турган бинога аввал ракета зарбаси, кейин дрон зарбаси, ва дронлардан фойдаланганликни изини йўқотиш учун яна ракета зарбаси берилиши режалаштирилган.

Қўлга олинган полковниклар нишондаги ҳарбий-сиёсий раҳбарларнинг геолокациясини ҳамда дрон операторига барча керакли қурол-яроғ ва жиҳозларни етказиб бериши керак эди.

XS
SM
MD
LG