Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари 11 май куни Олмаотада тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокараларни давом эттирдилар.
Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян музокаралар чоғида Арманистон нафақат тинчлик шартномасини имзолашга, балки тўсиб қўйилган транспорт йўналишларини очиб юборишга ҳам тайёр эканини билдирган.
Аввалроқ Ереван ва Боку чегаранинг алоҳида участкаси бўйича демаркация, жумладан, Тавуш вилояти ва Озарбойжоннинг шимоли-ғарбий Ғазах вилояти ўртасидаги тўртта қишлоқнинг ҳудудий мансублиги ҳақида келишиб олган эди. 1990-йилларнинг бошидан бу ҳудудлар Арманистон томонидан назорат қилинган, бироқ 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий можаро натижасида улар Озарбойжонга ўтади.
Маҳаллий аҳоли бу қарорга кескин қарши чиқди ва норозилик намойишини бошлади. Ереван марказидаги митингда намойишчилар 4 май куни бошлаб, Озарбайжон билан чегарадаги Киранц қишлоғидан чиқиб, 9 май куни пойтахтга етиб борган юриш якунланди.
Айни дамда минглаб намойишчилар Ереван марказида Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бунга Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш сабаб бўлган. Намойишчилар асосан Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари архиепископ Баграт Галстанян бошчилигидаги "Ватан учун Тавуш" ҳаракати тарафдорларидир.
Озарбайжон ва Арманистон, Еревандаги норозиликларга қарамай, Олмаотада музокараларни давом этди

Айни дамда минглаб намойишчилар Ереван марказида Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда.