Ссылки доступа

Олмаотада “Бишимбаевга - умрбод жазо” юриш иштирокчилари жаримага тортилди


Намойишчилар собиқ вазир Бишимбаевга умрбод қамоқ жазосини талаб қилишган.

Олмаотада Feminita ташаббуси ҳаммуассиси Гулзада Сержан ва фаол Гулбакит Отебай ҳар бирини 50 базавий ҳисоблаш миқдорида (184 600 тенге) жаримага тортилди. Улар “рухсат этилмаган намойиш ташкил этиш”да айбдор топилди. Фаоллар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишди.

Фаоллар ўз хотини Салтанат Нукеновани азоблаб, ўта шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинганлигига норозилик сифатида намойишга чиққан. Намойишчилар унга умрбод қамоқ жазосини талаб қилишмоқда. Улар “Қотил қамоқда чириши керак” ва “Мен, сен, биз Салтанатмиз” шиорлари остида фемицидга барҳам беришга чақирган.

XS
SM
MD
LG