Ссылки доступа

Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросими бўлиб ўтади


Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросими бўлиб ўтади
Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросими бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади.

Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан ҳам танишиши кутилмоқда.

Ботир Зокиров ҳайкали авваллари Олмазор деб аталган, кейин эса қўшиқчининг номини олган кўчага ўрнатилди. Худди шу кўчада Ботир Зокиров номидаги Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳам жойлашган.

Ушбу чора-тадбирлар 2021 йилда Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилди. Шу билан бирга, артист вафотидан кейин «Эл-юрт хурмати» ордени билан тақдирланган.

Аввал хабар қилинишича, лойиҳалардан бири Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этиладиган замонавий кутубхонадир. Лойиҳага кўра, бу ерда 3 қаватли кутубхона қурилиб, атрофида яшил ҳудуд барпо этилади. Ушбу кутубхона адабиёт, илм-фан ва санъатнинг турли йўналишларига оид босма ва электрон нашрлар, электрон ҳужжатлар, жами 1,5 миллиондан ортиқ китоблар фондини қамраб олади.

Ботир Зокиров ўзбек халқининг эстрада санъатинига асос солган ва дурдоналар билан бойитган. Замонавий эстрада услубида қайта ишланган шарқу ғарб наволари санъаткорнинг довруғини жаҳонга янада кенгроқ ёйди. Адабиёт ва шеърият соҳасида у бир қанча ҳикоя, очерк ва шеърлар, шунингдек, Икром Акбаров томонидан басталанган "Суғд элининг қоплони" операси учун либретто муаллифи бўлган.

Машҳур хонанда ўзбек эстрада санъати довруғини собиқ Иттифоқ республикалари, Франция, Австралия, Германия, Куба ҳамда Африка қитъаси мамлакатларида кенг ёйди.

XS
SM
MD
LG