Ссылки доступа

Қозоғистон Конституциявий суди мактабда рўмолга тақиқни кўриб чиқишни рад этди


Қозоқ жамиятида бир неча йиллардан бери мактабларда диний либос масаласи қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда.

Қозоғистон Конституциявий суди мактабда рўмолга қўйилган тақиқ Конституцияга зидлигини кўриб чиқишни рад этди.

Таълим вазирининг "Мажбурий мактаб формаси тўғрисида"ги буйруғининг 13-бандини Конституцияга зид деб топишни рўмоли деб дарсга киритилмаётган қизларнинг ота-онаси сўраган эди.

Қарорнинг 13-бандида мактабда диний либос тақиқланган. Диний либос сифатида ҳижоб, ниқоб ва бурқалар тилга олинган. Вазирликнинг топшириғини рўкач қилаётган мактаблар раҳбарияти қозоқларнинг анъанавий оқ рўмолини ҳам ҳижобга тенглаштириб, мактаб ҳудудида уни ечишни талаб қилмоқда.

Конституциявий суд бу масалани кўриб чиқмаслигини судлар ёки бошқа давлат органларининг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишдан "тийилиши" билан изоҳлаган.

“Конституциявий суд бу масалани ҳал қилишидан бироз умидвор эдик, бироқ у буни судларнинг ихтиёрига қолдирди. Ваҳоланки, бу ерда масала таълим олиш ҳуқуқи ва унинг бузилиши билан боғлиқ. Қонституциявий суд эса барча маъсулиятни маъмурий суд зиммасига юклаб қўймоқда. Вилоят суди аввалроқ ўрта таълимга тўсқинлик қилиш борасида тўртта ажрим чиқарган эди. Устига устак, бир ҳафта олдин АҚШ Давлат департаментининг диний эътиқод эркинлиги ҳақида ҳисоботи чиқди, унда Қозоғистонда диний эътиқоди деб таълим олиш ҳуқуқини чекланаётганлиги ножоиз эканлиги айтилган", дейди Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқбон Жаслан Аитмаганбетов.

Айни пайтда мамлакат судларида рўмол ўраган қизлар мактаб раҳбарияти томонидан дарсларга киритилмаётгани устидан 13 та даъво киритилган.

Ҳусусан, Қарағанда вилоят суди ҳижобли ўқувчи қизларни дарсга киритилмаётганини таълим олиш ҳуқуқига зид деб топган ва маҳаллий таълим бошқармаларига бу ҳуқуқбузарликларни бартараф этишни топширган. Бироқ, маҳаллий судларнинг ажримлари муаммони ҳал қилмаяпти, дейди ота-оналар.

Қозоқ жамиятида бир неча йиллардан бери мактабларда диний либос масаласи қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG