Ссылки доступа

Ўзбекистон бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида олтинни сотмоқда


Ўзбекистон ҳар ой олтин заҳираларни қатта миқдорда сотмоқда. Ушбу стратегия давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги ошиб бораётган даврда мамлакат захираларини сақлаб қолиш имконини бермоқда. Бироқ иқтисодчилар бу стратегияни танқид қилмоқда.

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботига кўра, мaрт ойида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бир ой ичида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотди ва бу бўйича Таиланд (10 тонна) ва Иорданияни (4 тонна) ортда қолдирди.

Дунёдаги аксарият марказий банклар қимматбаҳо металларни жамғаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ Ўзбекистон олтин сотишни олдиндан амалга ошириб келган.

Таҳлилчиларга кўра, олтин савдосига ўсиб бораётган қарамлик сўнгги йилларда иқтисодиётда давом этаётган муаммоларга ишора қилади.

Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш бўйича собиқ иттифоқ ҳудудида Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Олтин сотиш тўлиқ давлат назоратида бўлиб, азалдан Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий таянчи бўлиб келган.

Лекин Шавкат Мирзиёев 2016-йил сўнггида ҳокимият тепасига келганидан буён мамлакатнинг олтинда бўлган захираларнинг улуши сезиларли даражада ошди.

2016 йил 1 январь ҳолатига олтин-валюта захиралари таркибида хорижий валюта улуши 50 фоизни ташкил этган бўлса, Марказий банк маълумотларига кўра, бугунги кунда бу кўрсатгич деярли учдан икки қисмига етди.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2024 йил 1 май ҳолатига кўра 34,2 миллиард долларни ташкил қилди. Шундан 26,5 миллиард долларга тенг қисми олтин кўринишида сақланмоқда.

АҚШда яшовчи собиқ ўзбек мулозимларидан бири Смаил Оспанов айтишича, олтин нархининг ошиши ҳукуматга молиявий интизомни бузилиши учун жазодан қочишга ёрдам бермоқда. Унга кўра, Ўзбекистон асосан олтинни экспорт қилиш билан шуғулланмоқда ва ҳукумат иқтисодиётни диферсификация қила олмади.

2023-йилда экспорт кўрсатгичлари ўсишига олтин савдоси сабаб бўлди, бу умумий экспортнинг учдан бир қисмини ташкил этди. Сўнгги йилларда хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятлар қарийб икки баробарга ошган ва Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги суверен кредит рейтинги «ВВ-» даражасида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG