Ссылки доступа

Чимкентнинг собиқ ҳокими пора беришга уринишда айбдор топилди


У 200 минг доллар эвазига ўзига қарши очилган жиноий ишни ёпмоқчи бўлган.

Чимкентнинг собиқ ҳокими катта миқдорда пора беришга уринишда айбдор топилди. У 200 минг доллар эвазига ўзига қарши очилган жиноий ишни ёпмоқчи бўлган. Бу ҳақда КазТАГ хабар бермоқда.

Чимкент туманлараро суди собиқ Чимкент шаҳар ҳокими Максут Исохов жуда катта миқдорда пора беришга уринганликда айбдор деб топди. Собиқ ҳоким 8 йил 5 ойга озодликдан маҳрум қилинди. У шунингдек энди бошқа давлат хизматида ишлай олмайди.

Тергов ҳужжатларига кўра, порани Максут Исохов 2023 йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бермоқчи бўлган.

Исоховнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда. Унинг айтишича, тергов жараёнида унга нисбатан босим бўлган.

Transparency International ташкилотининг коррупция ҳақидаги 2023 йилдаги ҳисоботида Қозоғистон 180 мамлакат ичида 93-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG