16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида ёш бола электр токи уриши оқибатида вафот этди. 5 ёшли бола қишлоқ ҳудудидаги тепаликдан ўтган электр симини ушлаб олган. Бу ҳақда болалар омбудсманининг матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд вилоят филиалига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Ҳолат юзасидан Нуробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олди, дейилади хабарда.
«Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» фаолияти юзасидан текширув тайинланди.