Ссылки доступа

Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади (видео)


Фарғонада мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклади. Ҳолат туман ИИБ назоратига олинди, текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, Бувайда тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли хорижий тилларга ихтисослашган мактабда жорий йилнинг 17 май куни алгебра дарсида 7-синф ўқувчиси Н.М. синфдош ўртоғи билан оғзаки тортишган.

Бир оз вақт ўтганидан сўнг, синф хонасига мактаб директори Қ.Р. кириб келган, алгебра ўқитувчиси унга ўқувчилар тортишганини айтган. Мактаб директори қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганини сўраб, рўмолини ечишни айтган. Аммо бу талабга бўйсунмагач, директор қизнинг олдига бориб, уни дўппослай кетган ва жароҳат етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.

XS
SM
MD
LG