Ссылки доступа

Покистон ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюради


Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар Остонадан сўнг Бишкекка келади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишичa, Бишкекда Муҳаммад Ишоқ Дар тўкнашувларда жабрланган ва шу кунда тиббиёт муассасаларида даволанаётган Покистон фуқароларидан хабар олиш ниятида.

Режага кўра, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилади.

18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида ўнлаб кишилар (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрлангани, улардан 41 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган.

Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди.

Покистон Қирғизистонда ўқиётган талабаларни ватанига олиб чиқиб кетишга киришган.

2023 йил охирига оид расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 80 мингдан зиёд хорижлик талаба ўқийди, бу мамлакатдаги барча талабаларнинг 35 фоизини ташкил этади. Хорижлик талабаларнинг 61 фоизи ҳиндистонликлар, 32 фоизи эса покистонликлардир.

XS
SM
MD
LG