Ссылки доступа

Ўзбек транслар: «Бизни одам сифатида кўришмайди»


Трансгендеры в Узбекистане: Жизнь для нас в этой стране – настоящая «адская мука»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:11:52 0:00

Ўзбекистонлик трансгендер Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда яшаш унинг учун “жаҳаннам азоби” эканини айтади.

Ҳуқуқ фаолларининг танқидича, Ўзбекистонда жинсий озчилик вакиллари мутассил таъқиб, ҳақорат, жисмоний ва жинсий зўравонлик остида ҳаёт кечирмоқда. Бундан ташқари, нафақат гомофоб кайфиятдаги юртдошлари, балки давлат идоралари ва айниқса, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан муттасил камситилиши, ҳуқуқлари поймол этилиши қайд этилган.

Ўзбекистолик Азиза (паспортидаги исм Азиз) 23 ёшда. У трансгендер (ўғил бола бўлиб туғилган, лекин болалигидан ўзини фақат аёл сифатида танийди).

Азизанинг айтишича, у жамоат жойларида эркаклар кийимини кийишга мажбур. Чунки ҳужжатларга кўра у эркак.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги ҳаёт унинг учун ҳақиқий “жаҳаннам азобига” айланган.

Азизага кўра, шу йилнинг февраль ойида Москвадан Самарқандга қайтган унинг трансгендер дўстини бесоқолбозликда айблаб судлашган.

Ўзбекистон Жиноят кодексида гомосексуал муносабатлар учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда жинсий озчиликлар – ЛГБТ вакиллари (лесбиянлар, гейлар, бисексуаллар ва трансгендерлар)га нисбатан муросасизлик муаммосига эътибор қаратмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Ўзбекистонда жинсий озчиликлар муттасил таъқиб, ҳақорат, жисмоний ва жинсий зўравонлик шароитида яшайди.

XS
SM
MD
LG