Ссылки доступа

Атирауда сув ҳимоя тўғонини ювиб кетди


Аҳоли қўшни Махамбет қишлоғига олдиндан эвакуация қилинган эди. 

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича,
Атирау вилоятида Жалгансой қишлоғи яқинидан ўтадиган Жайиқ дарёсининг сатҳи кўтарилган ва ҳимоя тўғони ювиб кетган.
Ҳозирда ҳимоя тўғони қайта таъмирланди ва қишлоқдан ўтадиган автойўл бўйлаб кўтарма қурилган.

Аҳоли қўшни Махамбет қишлоғига олдиндан эвакуация қилинган эди.

Турар-жой биноларини сув босишига йўл қўйилмади, деб хабар қилди ФВВ. Авариявий-қутқарув ишларга 812 киши жалб қилинган.

23 май ҳолатига, республика бўйлаб 61 668 нафар фуқаро ўз уйига қайтган. 5498 киши эвакуация марказларида қолмоқда.

11 минг 312 турар-жой биноси ва 3 минг 606 ҳовлидан сув насослар ёрдамида чиқариб ташланган.

XS
SM
MD
LG