Қирғизистонда вояга етмаганларни зўрлаганлик учун жазо кучайтирилди. Президент Садир Жапаров Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришларни киритишни маъқуллади.
Эндиликда болаларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят содир этган пайтда 60 ёшга тўлган эркакларга умрбод қамоқ жазоси тайинлаши мумкин бўлади. Аввалги таҳрирда кекса ёшдагиларга умрбод жазосини қўллаш тақиқланган эди.
Бундан ташқари, болаларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят содир этганликда айбдор топилганларга нисбатан жазосиз ҳукм чиқарилиши мумкин эмас.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят учун жазо санкцияларини кучайтиришни 2023 йил декабрида парламент депутати Марлен Маматалиев таклиф қилган эди.
Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазонинг кучайтирилиши биринчи марта содир бўлмаяпти. 2022 йилда бу тусдаги жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш муддати ва жарималар миқдори аллақачон оширилган эди.
2024 йилда эса томонлар келишувга эришган тақдирда ҳам жинсий зўрлаш бўйича очилган жиноий ишни тегишли ҳукмсиз тўхтатиш тақиқланди.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят учун жазо санкцияларини кучайтиришни 2023 йил декабрида парламент депутати Марлен Маматалиев таклиф қилган эди.