Ссылки доступа

Қирғизистонда 15 ёшли қизни зўрлаганликда гумондор ҳисбга олинди


Қизнинг ҳомиладорлиги ҳақида полицияга ўқитувчилари хабар берган.

Талас вилоятининг Чингиз Айтматов туманида 15 ёшли қиз ҳомиладор эканлиги аниқланди. Бу ҳақда 23 май куни Озодликка вилоят полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Қизнинг ҳомиладорлиги ҳақида полицияга ўқитувчилари хабар берган. Қизнинг онаси ҳам полицияга мурожаат қилган.

Тергов давомида мактаб ўқувчиси 26 ҳафталик ҳомиладор эканлиги маълум бўлгач "зўрлаш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи сифатида 31 ёшли маҳаллий фуқаро ҳибсга олинган.

Қирғизистонда вояга етмаганларни зўрлаш ҳолатлари тез-тез ОАВда тарқалади. Мана шундай ҳолатлардан бири жорий йилнинг апрель ойи ўрталарида содир бўлган. Ўш вилоятининг полицияси 5 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинган 31 ёшли эркакни ҳибсга олган эди. Ундан аввалроқ Омбудсман Жамила Джаманбоева хабар беришича, Сўқулукда 13 ёшли қиз 2023 йилнинг апрель ойидан бери зўрлаб келган икки нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Вояга етмаганни зўрлаш ҳолати декабрда ҳам содир этилган эди.


Шу кунларда Қирғизистонда вояга етмаганларни зўрлаганлик учун жазо кучайтирилди. Эндиликда болаларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят содир этган пайтда 60 ёшга тўлган эркакларга умрбод қамоқ жазоси тайинлаши мумкин бўлади. Аввалги таҳрирда кекса ёшдагиларга умрбод жазосини қўллаш тақиқланган эди.

Бундан ташқари, болаларга нисбатан жинсий тусдаги жиноят содир этганликда айбдор топилганларга нисбатан жазосиз ҳукм чиқарилиши мумкин эмас.

Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазонинг кучайтирилиши биринчи марта содир бўлмаяпти. 2022 йилда бу тусдаги жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш муддати ва жарималар миқдори аллақачон оширилган эди.

2024 йилда эса томонлар келишувга эришган тақдирда ҳам жинсий зўрлаш бўйича очилган жиноий ишни тегишли ҳукмсиз тўхтатиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG