Ссылки доступа

Ўзбекистонга кириб келаётган автобус ғилдираклари орасидан 59 кглик заргарлик буюмлари топилди


Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, мамлакатга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Шунда автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Бошқарманинг эслатишича, амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

XS
SM
MD
LG