Ссылки доступа

Олмаоталик қизиқчи 15 кунга ҳибсга олинди


Стендап-комик чиқишларидан бирида Инстаграм-блогер аёл устидан "беҳаё сўзларни ишлатган ҳолда" мазаҳ қилган.

Суд стендап-комик Нурасхан Баскожаевни маъмурий жазога тортди. У чиқишларида "беҳаё сўзларни" ишлатгани учун 15 суткага қамалди, деб хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.

Очиқ манбаларда Нурасхан Баскожаевни ўсиб келаётган истеъдодли сценарийлар муаллифи, шунингдек, otval.concert стендап платформасида қизичи сифатида қайд этилган.

BES.media нашрининг ёзишича, чиқишларидан бирида Баскожаев маҳаллий Инстаграм-блогер аёл устидан "беҳаё сўзларни ишлатган ҳолда" мазаҳ қилган. Аёл энди уни устидан судга бермоқчи.

Ўтган йили Қозоғистон жамоат жойларида беҳаё сўзлар ишлатганлик учун жазо кучайтирилган эди.

XS
SM
MD
LG