Ўтган йили Туркистон вилоятида 9-синф ўқувчиси Аружан Уринбайни пичоқлаб кетган жиноятчиларга ўқилган ҳукм қайта кўриб чиқилди.
Вилоят суди товламачилик ва қотилликда айбдор топилган 2004 йилда туғилган Берик Бейбарис ва 2005 йилда туғилган Таскин Тўлепбергенларга жазони кучайтирди.
Бейбарисни суд 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тўлепберген асосий айбловлардан оқланди, аммо жиноят ҳақида хабар бермасликда айбдор деб топилди. Суд уни уч йилга озодликдан маҳрум қилди. Илгарироқ биринчи инстанция суди унга нисбатан шартли жазо тайинлаган эди.
Шунингдек, Берик Бейбарис марҳуманинг онасига 18 миллион тенге маънавий ва моддий зарарни қоплаб бериши керак бўлади.
Иш апелляция судида қарийб тўрт ой давомида кўриб чиқилди. 21 май куни суд ўз қарорини эълон қилди. Прокурор Берик Бейбарисни 20 йил, Таскин Тўлепбергенни эса 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган эди.
Ўрдабасин тумани Тўрткўл қишлоғидаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси Аружан Ўринбайга ўтган йилнинг апрель ойида икки марта пичоқ урилган, кейин эса жасади каналга улоқтирилган. Берик Бейбарис ва Таскин қишлоғининг собиқ ҳокимининг ўғли, 10-синф ўқувчиси Тўлепберген гумонланувчи сифатида қўлга олинди.