Жалолобод вилоятининг Ахси туманида кучли сел оқими туфайли 26 майдан фавқулодда ҳолат жорий этилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Айрим туманларда уйларни ва ҳовлиларни сув босган, қатор биноларга зарар етказилган.
Кезарт қишлоғида 250 киши эвакуация қилинди, улар вақтинча қариндошларининг уйларига жойлашдилар.
Сурункали кучли ёмғирлар оқибатида Қора-сув дарёси қирғоқларидан тошиб, 60 дан ортиқ уйни сув босиши хавфи юзага келган.
Май ойи бошида сел туфайли Ўш шаҳрида, ундан олдин эса Ўш вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Иккала ҳолатда ҳам вафот этганлар бўлган.
Айрим туманларда уйларни ва ҳовлиларни сув босган, қатор биноларга зарар етказилган.