Тожикистон Олий суди мамлакатда тақиқланган 29 та ташкилот, ҳаракат, гуруҳ ва уюшмаларнинг рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга киритилган ташкилотларнинг асосий қисми Тожикистон ва қатор давлатларда (жумладан, Россияда ҳам) диний экстремист, радикал ва террорчи деб топилган ташкилотлардир.
Булар орасида »Ҳизбут Таҳрир», «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Жабҳатун нусра», «Таблиғ жамоати» ва ҳоказо гуруҳ номлари қайд этилган.
“Иегова шоҳидлари” рўйхатга киритилган ягона исломий бўлмаган диний ташкилотдир.
Шунингдек, қора рўйхатга "Гуруҳ 24", "Pamir Daily News" ва Ислом уйғониш партияси ҳам тушган. Бироқ бу ташкилотларнинг аъзолари ўзини диний тусдаги ташкилот эмас, Конституция доирасида фаолият юритаётган сиёсий ҳаракат ва амалдаги ҳукуматга мухолифат деб билади. Бу ташкилотларга нисбатан қатағонлар 2014 йилда бошланган.
Тожикистон Олий суди тақиқланган ташкилотлар рўйхатини эълон қилиш сабабини айтмади, бироқ рўйхатдаги ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш ва ғояларини тарғиб қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди. “Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди”, дейилади суд баёнотида.
Қора рўйхатга "Гуруҳ 24", Pamir Daily News ва Ислом уйғониш партияси ҳам тушган. Бироқ бу ташкилотларнинг аъзолари ўзини диний тусдаги ташкилот эмас, Конституция доирасида фаолият юритаётган сиёсий ҳаракат ва амалдаги ҳукуматга мухолифат деб билади.