Ссылки доступа

Қозоғистонда ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари порахўрликда гумонланмоқда


Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги хизмати (ЁХХ) раиси порахўрликда гумонланмоқда. Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати маълум қилишича, ЁХХ раиси билан бир қаторда ЁХХ Чимкент шаҳри ва Жетису вилояти бошқарма раҳбарларига нисбатан тергов ишлари якунланган ва судга оширилган.

Ушбу мансабдор шахслар тадбиркорлардан тахминан 100 минг долларлик пора олганликда гумон қилинмоқда. Улар ўтган йилнинг июль ойида қўлга олинган эди, бошқа маълумотлар “терговга ҳалақит қилмаслик мақсадида” ошкор этилмаган.

Февраль ойида Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимини аввал Президент хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келган Чингиз Аринов эгаллаган эди.

Transparency International ташкилотининг 2023 йилги Коррупцияни идрок этиш индексида Қозоғистон 180 мамлакат ичида 93-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG