Ссылки доступа

Эрон илк бор Россияга янги турдаги бомбаларни етказиб берди


Эронлик ҳарбий муҳандислар томонидан 2019 йилда ишлаб чиқилган ушбу бомба узоқдан бошқарилади ва турли жанговар каллаклар билан жиҳозланиши мумкин.

Эрон Украинани бомбалаш учун мўлжалланган янги турдаги авиабомбаларни Россияга етказиб берди. Бу ҳақда ҳарбий таҳлилчи Юлиан Репкега таяниб Bild нашрни хабар бермоқда.

Репке Украинани ҳужум қилишга кетаётган пайтда номаълум сабабларга кўра Россиянинг Курск вилоятида қуллаган Моҳажер-6 дронини акс этган видеолавҳани таҳлил қилган. Унинг айтишича, дрон Эроннинг энг сўнгги технологияси асосида яратилган Қаюм-5 бошқариладиган бомбаларини ташиган.

Тахминларга кўра, бу бомбалар Украинанинг Сум вилоятидаги нишонларни уришга мўлжалланган эди.

Би-би-си рус хизматининг ёзишича, ташқи кўринишига кўра, Курскда қулаган дрондаги ўқ-дори кичик диаметрли бошқариладиган Қаюм-5 бомбасига жуда ўхшайди. Бундай бомбалар билан Эроннинг оғир Mohajer ва Hamaseh дронлари жиҳозланиши мумкин.

Эронлик ҳарбий муҳандислар томонидан 2019 йилда ишлаб чиқилган ушбу бомба узоқдан бошқарилади ва турли жанговар каллаклар билан жиҳозланиши мумкин. Унинг парвоз масофаси 40 километрни ташкил этади.

Россия қўшинлари 2022 йил августида Украинадаги урушда Моҳажер-6 дронларидан фойдаланишни бошлаган, бироқ улар қурол ташимаган эди. Репкенинг айтишича, Россия армиясига Қаюм-5 бомбаларининг берилиши Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганидан даракдир.

XS
SM
MD
LG